420 млрд сўм ҳажмдаги тамаки маҳсулотларининг яширин айланмаси муаммоси асосан унинг Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистон ва Тожикистонга транзити билан боғлиқ, деди Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Ибрагимов. У импортни «оқартириш» учун нималар қилинганини айтди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистон орқали транзитини амалга ошириш учун янги талаблар жорий этилди.
Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини олиб кириш ва сотишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу чекловларни бузганлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида электрон сигаретлардан фойдаланиш кўпайганини қайд этмоқда.
Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 110 минг қути тамаки маҳсулоти ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди. Маълум қилинишича, 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамакилар миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган.
Самарқандда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Улар махсус техникаларда янчилиб, сувга бўктирилди ва яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилди.
Сурхондарёдаги «Болдир» божхона постида Туркманистондан келаётган поезд вагонларидан бирини кўздан кечириш чоғида 12,7 млрд сўмлик 851 минг қути акциз маркасиз сигаретлар аниқланди.
Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. 3,3 млрд сўмга баҳоланган ушбу тамакиларнинг барчаси битта хонадондан топилган.
Президент алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Қонун билан ушбу маҳсулотларни 21 ёшгача бўлганларга сотиш тақиқланди. Мактаблардан дўконларгача бўлган масофа 100 метргача қисқартирилди. Электрон сигаретларни тартибга солиш бошланади.
Сенат 21 ёшгача бўлган шахсларга тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар ва спиртли ичимликларни интернет ҳамда савдо автоматлар орқали сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Тақиқлар рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди.
Янгиҳаёт туманидаги заводларнинг бирида 297,4 млн сўмлик 34,2 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Божхона қўмитаси ноқонуний олиб кириш ҳолатлари кўпроқ водий вилоятларида учрашини маълум қилди. Йил бошидан бери 19,2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.
Сергелидаги заводларнинг бирида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. Улар 23 июнь куни Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида юк автомашинасидан топилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг